«Биз учрашувни ажойиб бошладик, ҳужумлар ташкил қилдик. Бироқ «Барселона» Ямалнинг ҳаракатлари эвазига ҳисобни очди. Шундан сўнг улар бир киши кам бўлиб қолишди. Шунга қарамай, биз бугун учрашув давомида тўлиқ устунликка эришдик деб ўйлайман. Бугун биз ёрқин футбол кўрсатдик, жамоамдан бундай ўйин кутмагандим. Биз бугун ўйин сифати бўйича бир поғона юқорига кўтарилдик», — деди Луис Энрике.
Эслатиб ўтамиз, энди ПСЖ финал йўлланмаси учун «Боруссия Д»га қарши баҳс олиб боради.