Улуғбек Ҳошимов: "Ҳужумчи позициясига 3-4 футболчи даъвогарлик қилмоқда"

  • Mr.NoBoDy 17.04.2024 22:25
  • 138
  • 30

Малайзия олимпия терма жамоаси дарвозасига иккинчи голни урган футболчимиз Улуғбек Ҳошимов учрашувдан сўнг сайтимизга кичик интервью берди

- Бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Авваламбор барча ўзбек ҳалқини ғалаба билан табриклайман. Бугун бизни қўллаб қувватлаб турган барча мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Дастлабки учрашув қийин кечиши аниқ эди. Муҳими биз ғалаба қозондик. Кейинги баҳсларда ҳам ғалаба қозонишни ният қилганмиз. Мақсадимиз кубокни Ўзбекистонга олиб кетиш.

- Бош мураббий сизга иккинчи бўлимда майдонга туширди. Ушбу таркибда рақобат жуда кучли. Ҳужумчилар ўртасидаги рақобат ҳақида гапириб ўтсангиз?

- Бош мураббийнинг қарори ҳар доим тўғри бўлиб чиқади. Ротация қилинмаса рақобат бўлмайди. Ҳозирги таркибда 3-4 ҳужумчи бор. Барча ҳужумчилар асосий таркибдан жой олиш учун курашишмоқда. Рақобат бўлмаса ривожланиш бўлмайди.

- Жорий мавсум "Сурхон" жамоасига кўчиб ўтдингиз. Янги жамоангиз ҳақида нималар дея оласиз? "Сурхон" жамоаси мавсумни ёмон бошлади, аммо кейинчалик вазиятни ўнглаб олди?

- Футболда ғалаба ва мағлубият ёнма-ён юради. Дастлабки турларда мағлубиятга учрадик, бироқ футболчилар билан вазиятни тўғирлаш кераклиги ҳақида келишиб олдик ва ўйинимизни яхшилаб олдик. Ғалабалар секин-асталик билан келмоқда. "Сурхон" буёғига натижаларини яхшилаб боради.



Ўхшаш янгиликлар