Салоҳнинг «Ливерпуль»даги келажаги маълум

  • Mr.NoBoDy 20.04.2024 09:50
  • 1608
  • 30

«Ливерпуль» ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ ёзда жамоани тарк этишга тайёр.

«Тhe Sun» нашри маълум қилишича, Салоҳ Юрген Клопп жамоани тарк этишни эълон қилганидан сўнг ушбу қарорга келиб бўлган.

Мисрликнинг футболчини сотиб олишга асосий даъвогар Саудия Арабистоннинг «Ал Иттиҳод» жамоаси ҳисобланади. Саудияликлар футболчининг трансфери учун 200 миллион фунт сарфлашга тайёрлар.

Эслатиб ўтамиз, Салоҳнинг Англия жамоаси билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Ҳужумчи жорий мавсум барча мусобақаларда 38 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 24 та гол ва 13 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар