U-23 Осиё кубоги. Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқаради

  • Mr.NoBoDy 20.04.2024 10:50
  • 90
  • 30

ОФК U-23 Осиё кубоги 3-туридан ўрин олган дастлабки икки баҳсга ҳакамларни тайинлади.

Унга кўра, "А" гуруҳидан ўрин олган Қатар - Австралия учрашувини ўзбекистонлик ФИФА рефериси Рустам Лутфуллин бошқариб боради. Қанотларда унга ҳамюртлари Санжар Шоюсупов ва Алишер Усмонов ёрдам беришади.

ВАР ҳаками сифатида ўзбекистонлик Фирдавс Норсафаров ишлайди.

Қатар - Австралия
21 апрель 2024 йил. "Жассим бин Ҳамад" стадиони. 20:30 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам:
Рустам Лутфуллин (Ўзбекистон)
Қанот ҳаками 1: Санжар Шоюсупов (Ўзбекистон)
Қанот ҳаками 2: Алишер Усмонов (Ўзбекистон)
Захира ҳаками: Моуд Бонядифард (Эрон)
Бешинчи ҳакам: Саид Қосими (Эрон)
ВАР: Фирдавс Норсафаров (Ўзбекистон)
АВАР: Торпхонг Сомсинг (Таиланд)
Назоратчи: Нажаҳ Раҳам Рашид Алҳамаидаҳ (Ироқ).




Ўхшаш янгиликлар