Кувайт U-23 бош мураббийи: "Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди, лекин биз етарли тажрибага эга эмасмиз"

  • Mr.NoBoDy 20.04.2024 10:50
  • 87
  • 30

Кувайт бош мураббийи Эмилиу Пейши Ўзбекистонга қарши ўйин олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Турнирнинг дастлабки ўйинида шогирдларимда толиқиш аломатлари юзага келганди. Рақиб жисмонан биздан кучлироқ тайёргарлик кўрганди. Умид қиламанки, келгуси ўйинларда натижамизни яхшилаймиз. Кувайт мусобақада етарли тажрибага эга эмас, шу боис буни нормал ҳолат сифатида қабул қилиш керак. Ўзбекистон билан бир қаторда Малайзия ҳам кучли жамоалар саналади. Футболда барча ғалаба қозонишни хоҳлайди. Бундай ўйинлар орқали тажриба орттиришни мақсад қилганмиз. Гуруҳ босқичи якунига қадар бор кучимизни ишга солишга ҳаракат қиалмиз", — деди португалиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, "D" гуруҳи 2-туридан ўрин олган учрашув Тошкент вақти билан соат 20:30 да старт олади.

Ўхшаш янгиликлар