"Севилья" "Реал" ва "Барселона" ўйинчиларини ижарага олмоқчи

  • Mr.NoBoDy 20.04.2024 12:25
  • 84
  • 30

Андалусияликлар Арда Гюлер ва Марк Гиуга қизиқиш билдирмоқда.

Андалусиянинг "Севилья" клуби "Реал" ярим ҳимоячиси Арда Гюлер ва "Барселона" ҳужумчиси Марк Гиуни ижарага олмоқчи, дея хабар бермоқда "Relevo".

Хабар қилинишича, "Севилья" аллақачон Гюлер вакиллари билан гаплашган, аммо туркиялик Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган клубга кетишни истамоқда. "Барселона" спорт директори Деку Хави Эрнандеснинг ўрнини босадиган янги бош мураббийнинг Гиу борасидаги қарорини кутмоқда.

Марк Гиу жорий мавсум "Барселона" либосида 14 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар