Модрич Лунинга "Манчестер Сити" футболчиси пенальтини қаёққа тепишини олдиндан айтиб берган

  • Mr.NoBoDy 20.04.2024 13:25
  • 69
  • 30

"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич дарвозабон Андрей Лунин Чемпионлар Лигаси 1/4 финал жавоб баҳсида пенальтини қайтаришида муҳим роль ўйнаган.

Хорват голкиперга "Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Матео Ковачич босим остида одатда қайси томонга тепишини айтган — дарвозабоннинг ўнг томонига.

Бу юз фоизлик зарба, - деган Модрич

Эслатиб ўтамиз, Лука Ковачич билан Хорватия термаси сафида бирга ҳаракат қилишади, шунингдек, олдинроқ Матео ҳам "Реал" шарафини ҳимоя қилган.

Ўхшаш янгиликлар