Осиё Кубоги. Корея Республикаси – Япония учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради

  • Mr.NoBoDy 20.04.2024 14:50
  • 48
  • 30

Анатолий Рубаков Осиё кубогининг 2 турига тайинлов олди.

Хабарингиз бор, Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида футзал бўйича Осиё кубоги 1-турида ҳакамларимиз 2 учрашувни бошқарган эди.

Мусобақа 2-тури расмийлари эълон қилинди. Унга кўра, ўзбекистонлик ФИФА рефериси Анатолий Рубаков “C” гуруҳидан ўрин олган Корея Республикаси – Япония учрашувида иккинчи ҳакам вазифасини бажаради.

Вакилимизга ушбу учрашувда омад тилаймиз!

Ўхшаш янгиликлар