Алишер Одилов: "Плей-оффда Саудия ёки Ироқ билан тўқнаш келишимизнинг фарқи йўқ, барибир ғалаба қозонамиз"

  • Mr.NoBoDy 20.04.2024 15:00
  • 57
  • 30

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси футболчиси Алишер Одилов сайтимизга кичик интервью берди

- Дастлабки учрашув ҳақидаги фикрларингиз?

- Биринчи ўйинда бироз қийналдик. Рақибимиз яхши тайёргарлик кўрган экан ва тартибли ҳимояланди. Биз бундан анча яхшироқ ўйнай олишимизга шубҳам йўқ.

- Кувайт терма жамоаси нима дея оласиз? Бундай кичик терма жамоалар ҳақида маълумот топиш ҳам қийин?

- Эртанги рақибимизни яхши таҳлил қилиб чиқдик. Кувайт терма жамоасининг ҳимояси яхши эмас. Биз уларни қарши ҳужумда жазолашни мақсад қилганмиз.

- Плей-офф босқичидаги дастлабки рақибимиз Саудия Арабистони ёки Ироқ олимпиячилари бўлиши мумкин? Икки йил аввал Ўзбекистонда ўтказилган Осиё кубогида айнай шу икки жамоа билан тўқнаш келган эдик. Сизнинг фикрингизча қайси рақиб бизга кўпроқ халал бериши мумкин?

- Қайси бир жамоа билан тўқнаш келсак ҳам фарқи йўқ, ғалаба қозонишимизга ишонаман.


Ўхшаш янгиликлар