РПЛ. "Рубин" ва "Локомотив" муроса кўчасини танлашди, ҳакам Ашурматовга қизил карточка кўрсатди

  • Mr.NoBoDy 20.04.2024 18:25
  • 45
  • 30

"Рубин" ва "Локомотив" клублари РПЛ 25-тури доирасида тўқнаш келиб, 1:1 ҳисобида дуранг қайд этишди.

Мезбонлар таркибида Валентин Вада 21-дақиқада исмини таблога ёздириб қўйган бўлса, москваликлар бунга 43-дақиқадаги Дмитрий Бариновнинг аниқ зарбаси билан жавоб беришди.

Учрашувнинг 78-дақиқасида ҳакам ҳамюртимиз Рустамжон Ашурматовга қизил карточка кўрсатди.

Ушбу ўйиндан кейин "Рубин" 9-поғонада қолди, "Локомотив" эса 4-ўринга кўтарилиб олди.


Ўхшаш янгиликлар