Акинфеев Файзуллаевга «Ахмат»га қарши учрашувдан сўнг кескин гапирган

  • Mr.NoBoDy 23.04.2024 09:25
  • 90
  • 30

Аббосбек Файзуллаев «Ахмат»га қарши учрашувдаги сариқ карточкаси сабабли кийим алиштириш хонасида гап эшитган.

Бу ҳақида ЦСКАнинг алоқалар бўйича директори Кирилл Брейдо маълум қилди.

«Файзуллаев ҳамма тўртинчи сариқни атайлаб олди деб ўйлаётганини тушуниб турибди. Акинфеев учрашув якунидан сўнг Аббосга кескин гаплар гапирди. Бундай ҳолатларда нима қилиш мумкин. Менимча Аббос олимпия терма жамоасида яхши ҳаракат қилиб, ЦСКА сафига яхши кайфиятда қайтиб келиши керак», — деди Брейдо.

Эслатиб ўтамиз, Аббос «Ахмат»га қарши учрашувнинг тўртинчи дақиқасида сариқ олди ва сариқлар сони кўпайиб кетгани сабабли «Спартак»ка қарши баҳсни ўтказиб юборадиган бўлди. Шундан сўнг ЦСКА Аббосни аввалроқ Ўзбекистон ОТЖ сафига қўйиб юборишга қарор қилди.

Ўхшаш янгиликлар