16:0 - Ўзбекистон кубоги тарихидаги энг йирик ҳисобми?

  • Mr.NoBoDy 23.04.2024 10:25
  • 1542
  • 30

Кеча Ўзбекистон кубоги гуруҳ босқичи доирасида ОКМК - "Арал академия" учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Миржалол Қосимов бошчилигидаги ОКМК 16:0 ҳисобида ғалабага эришди. Хўш, бу натижа Ўзбекистон кубогида қайд этилган энг йирик ҳисобми?

2003 йилги Ўзбекистон кубогида ҳам гуруҳ босқичи бўлган. Унда қайд этилган баъзи натижаларни тақдим этамиз:

"Навбаҳор" (Наманган) 12-0 "Навигул" (Андижон)
"Сирдарё Телеком" (Сирдарё) 1-8 "Самарқанд-Динамо" (Самарқанд)
"Самарқанд-Динамо" (Самарқанд) 10-0 "Динамо" (Жиззах)
"Гулистон" (Гулистон) 9-2 "Нефтчи" (Сурхондарё)
"Қизилқум" (Зарафшон) 10-0 "Питнак" (Хоразм)
"Бухоро" (Бухоро) 16-0 "Хўжайли" (Қорақалпоғистон)
"Хўжайли" (Қорақалпоғистон) 1-9 "Турон" (Нукус)

Демак, бундан 20 йиллар илгари ҳам Кубокда ғайриоддий йирик ҳисоблар қайд этилан экан.


Ўхшаш янгиликлар