"Барселона" Араухони трансферга қўйди

  • Mr.NoBoDy 23.04.2024 11:25
  • 78
  • 30

Илгари уругвайлик дахлсиз деб ҳисобланарди.

Каталониянинг "Барселона" клуби ҳимоячи Рональд Араухони трансферга қўйди, деб хабар берди "Diario Sport".

Яқин вақтларгача 25 ёшли Араухога дахлсиз деб қараларди ва "кўк-анорранглилар" бошқа клублар уругвайлик футболчига қизиқиш билдиришганига қарамай, уни қўйиб юбормаганди.

Рональд Араухо жорий мавсум "Барселона" сафида 34 та ўйин ўтказиб, 1 та гол урди.

Ўхшаш янгиликлар