Манба: "Бавария" ва "Барса" қизиқиш билдирган Унаи Эмери "Астон Вилла" билан ҳамкорликни давом эттиради

  • Mr.NoBoDy 23.04.2024 16:25
  • 81
  • 30

"Астон Вилла" бош мураббий Унаи Эмери жамоадаги ҳолатидан мамнун.

Испаниялик мутахассис "Астон Вилла" билан музокаралар олиб боришга ва 2027 йилгача мўлжалланган янги шартномага имзо чекишга рози. Бу ҳақда журналист Дэвид Орнштейн биринчилардан бўлиб хабар берди. 

Клуб раҳбарияти 52 ёшли мураббийда сэр Алекс Фергюсон сиймосини кўрмоқда.

Аввалроқ унга "Бавария" ва "Барселона" томонидан жиддий қизиқиш бўлаётгани ҳақида маълумотлар тарқалган эди.

Ўхшаш янгиликлар