УEФА миллий терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради

  • Mr.NoBoDy 23.04.2024 17:00
  • 63
  • 30

Рўйхат яна 3 нафар футболчи билан бойитилади.

УEФА терма жамоаларнинг Евро-2024 учун қайдномаларини кенгайтиради, деб хабар берди "Sky Sports". Тегишли қарор учун ташкилот делегатлари овоз берди.

Энди қайдномага кирувчи футболчилар сони 23 нафардан 26 нафарга оширилади. Бу қарорнинг ташаббускорлари терма жамоа мураббийлари бўлди. УEФА уларнинг таклифларини қўллаб-қувватлади.

Аввалроқ УEФА коронавирус пандемияси туфайли юзага келган оғир тақвим туфайли иштирокчиларга Евро-2020 учун қайдномаларни кўпайтиришга рухсат берган эди. Орадан бир йил ўтиб ФИФА квотани сақлаб қолди, бу эса жамоаларга 26 нафар футболчини ЖЧ-2022га олиб боришга имкон яратди.

Ўхшаш янгиликлар