Франция Евро-2024'да Команнинг хизматларидан фойдалана олмайди

  • Mr.NoBoDy 23.04.2024 17:25
  • 63
  • 30

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ва Франция терма жамоаси вингери Кингсли Коман Евро-2024 мусобақасини ўтказиб юборади.

Бу ҳақда "L'Equipe" нашри ёзмоқда.

27 ёшли футболчи Бундеслиганинг 29-туридан ўрин олган "Кёльн"га (2:0) қарши ўйинда тиззасидан жароҳат олди. Шу тариқа у 14 июнгача тикланишга улгурмайди.

Коман жорий мавсум "Бавария" сафида 27 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол ва 3 та голли узатмага муаллифлик қилди.

Ўхшаш янгиликлар