"Милан" Жиру ўрнига кимни олиб келади?

  • Mr.NoBoDy 23.04.2024 20:25
  • 87
  • 30

"Милан" ёзги трансфер ойнасида форвард сотиб олмоқчи.

Бу Оливье Жирунинг жорий мавсум якунланганидан кейин жамоани тарк этиши билан боғлиқ.

"Россонери" "Лилль" ҳужумчиси Жонатан Дэвидни франциялик футболчига ўринбосар сифатида кўрмоқда.



Жонатаннинг "Лилль" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар амал қилади. Футболчининг трансфер нархи 50 миллион еврога баҳоланмоқда. Ҳужумчи жорий мавсум Лига 1'да 29 та ўйинда майдонга тушиб, 17 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар