Қирғиз Республикасида Марказий Осиёдаги энг йирик стадион қурилиши бошланди

  • Mr.NoBoDy 23.04.2024 22:25
  • 90
  • 30

Бу ҳақда мамлакат президенти маълум қилди.

Бишкекда 45 минг ўринли стадион қурилиши бошланди. 

Бу ҳақда мамлакат президенти Садир Жапаров Facebook'даги саҳифасида ёзди.

Иншоот қурилиши икки йил ичида якунланади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик стадионлардан бирига айланади.

Спорт биноси архитектурасида 22 нафар мутахассис ишлади. Улардан 12 нафари Туркиядан таклиф қилинган, қолган 10 нафари маҳаллий меъморлар ҳисобланади.

Мажмуада 3600 та машинага мўлжалланган автотураргоҳ ҳамда савдо мажмуаси ўрин олади. Қурилиш ишларига асосан мамлакат фуқаролари жалб қилинган. Янги стадиондаги илк ўйин роппа-роса икки йилдан сўнг ўтказилиши режалаштирилган.

Ўхшаш янгиликлар