"Бунёдкор" собиқ футболчиси "Барселона"га янги мураббий тавсия қилди

  • Mr.NoBoDy 24.04.2024 00:50
  • 78
  • 30

Бразилия терма жамоаси ва Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби собиқ футболчиси Ривалдо мавсум сўнгида Каталониянинг "Барселона" клуби мураббийлигидан кетаётган Хавига ўринбосар топди.

52 ёшли мутахассис "кўк-анорранглилар"га Жозе Моуринью вариантини тавсия қилган. Португалия мутахассис бир вақтлар клубда таржимон ва мураббий ёрдамчиси сифатида фаолият юритган. 

Шунингдек, 1997–2002 йилларда "Барса" либосини кийган Ривалдо Гвардиоланинг клубга қайтиши мумкинлиги тўғрисидаги миш-мишларга ишонмаслигини, бу ҳозирда имконсиз эканлигини таъкидлаган.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик собиқ жаҳон чемпиони Ривалдо 2008–2010 йилларда Ўзбекистоннинг "Бунёдкор" клуби шарафини ҳимоя қилган.

Аввалроқ Моуриньюнинг янги жамоасида дарвозабонсиз тактика синаб кўрмоқчи эканлиги тўғрисида хабар берилганди.

Ўхшаш янгиликлар