ПСЖ ёзда Ямал учун улкан миқдордаги сумма таклиф қилмоқчи

  • Mr.NoBoDy 24.04.2024 00:50
  • 87
  • 30

Франциянинг ПСЖ клуби "Барселона" футболчиси Ламин Ямалга қизиқиш билдирмоқда.

16 ёшли ярим ҳимоячининг трансфери келаси ёзда француз клуби учун устувор вазифага айланиши мумкин.

Футболчининг имкониятларини ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике юқори баҳоламоқда.

Қайд этилишича, агар футболчининг ўзи "Барселона"ни тарк этишни истаётганини айтса, музокаралар тезроқ бошланиши мумкин.

Эҳтимолий трансфер суммаси 200 миллион еврога баҳоланмоқда. Парижликлар учун музокараларда футболчининг агенти Жорже Мендеш ёрдам бериши мумкин.

Жорий мавсум Ямал Ла Лигада 31 та ўйин ўтказиб, 4 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар