Иброҳимхалил Йўлдошев: “Биз рақиб танламаймиз”

  • Mr.NoBoDy 24.04.2024 01:50
  • 87
  • 30

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳимоячиси Иброҳимхалил Йўлдошев Вьетнамга қарши ўйин (3:0) ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

- Ўйин ҳақида...

- Яхши ўйин бўлди. Рақиб жамоа мудофааланган ҳолда қарши ҳужумларга ўтига ҳаракат қилди. Вьетнам Малайзия ва Кувайтдан ажралиб туради, чунки улар тўпни назорат қилишда тезкорликка эга. Вазиятлардан унумли фойдалана олдик. Тўп назорати бизда бўлди. Стадионга ташриф буюрган мухлисларга, Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдираман. Ҳар бир ўйин биз учун муҳим. 

- Саудия Арабистони ҳақида қандай фикрдасиз?

- Саудия яхши рақиб. Ўзбекистонда ўтказилган Оси кубогида бошқа таркиб билан иштирок этганди. Кейинги учрашувда бор кучимиз билан ўйнашга ҳаракат қиламиз. Рақиб танламаймиз. Ғалаба учун майдонга тушамиз.


Ўхшаш янгиликлар