Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ гуруҳ баҳсларини муваффақиятли ўтказди. Улар эндиликда ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан беллашишади. Бу қадрдон рақиблар 2 йил аввал Тошкентда ўтган U-23 Осиё кубоги финалида тўқнаш келишган эди. Ўша мусобақада Саудия Арабистони катта ёш тоифасида қатнашган. Бугунги кунга келиб ўша жамоада ҳаракат қилганлардан фақат 2 нафари ўйнамоқда. Улар Айман Яҳё (№7) ва Аҳмад Ал Гамди (№11). Айнан Ал Гамди финалда Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилган.
Финалда майдонга тушган таркиб
Саудия Арабистони: 1. Наваф ал-Ақиди, 5. Ҳассан Тамбакти (с), 6. Иброҳим Махнаши, 7. Айман Яҳё, 8 Ҳамид ал-Гамди, 9. Ферас ал-Байкан, 11. Аҳмад ал-Гамди, 12. Мотеб ал-Харби, 13. Ҳамад ал-Ями, 15. Ҳусайн ал-Эйса, 23. Сауд Абдулҳамид.