2 йил аввал Ўзбекистонни ютган Саудия Арабистони таркиби қанчалик ўзгарган?

  • Mr.NoBoDy 24.04.2024 13:25
  • 93
  • 30

U-23 Осиё кубогида ҳал қилувчи баҳслар яқинлашмоқда.

Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон ОТЖ гуруҳ баҳсларини муваффақиятли ўтказди. Улар эндиликда ярим финал йўлланмаси учун Саудия Арабистони билан беллашишади. Бу қадрдон рақиблар 2 йил аввал Тошкентда ўтган U-23 Осиё кубоги финалида тўқнаш келишган эди. Ўша мусобақада Саудия Арабистони катта ёш тоифасида қатнашган. Бугунги кунга келиб ўша жамоада ҳаракат қилганлардан фақат 2 нафари ўйнамоқда. Улар Айман Яҳё (№7) ва Аҳмад Ал Гамди (№11). Айнан Ал Гамди финалда Ўзбекистон дарвозасини ишғол қилган. 


Финалда майдонга тушган таркиб

Саудия Арабистони: 1. Наваф ал-Ақиди, 5. Ҳассан Тамбакти (с), 6. Иброҳим Махнаши, 7. Айман Яҳё, 8 Ҳамид ал-Гамди, 9. Ферас ал-Байкан, 11. Аҳмад ал-Гамди, 12. Мотеб ал-Харби, 13. Ҳамад ал-Ями, 15. Ҳусайн ал-Эйса, 23. Сауд Абдулҳамид.



Бу эса 2022 йилги финалда майдонга тушган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби.  Фақатгина чап қанот ҳимоячиси Достонбек Турсунов (№3) ҳозирги таркибда йўқ.

Ўзбекистон: 12. Владимир Назаров, 2. Саидазамат Мирсаидов, 3. Достонбек Турсунов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 7. Ҳожимат Эркинов, 9. Улуғбек Ҳошимов, 10. Жасур Жалолиддинов (с), 17. Диёр Холматов, 18. Алибек Давронов, 19. Ҳусайн Норчаев, 23. Абдурауф Бўриев.

Ўхшаш янгиликлар