Тожикистон - Афғонистон ўртасидаги Марказий Осиё дербисида омад Пайрав Воҳидов шогирдларига кулиб боқди. Шу тариқа Тожикистон ўз тарихида биринчи маротаба мундиалга йўлланма қўлга киритди. Эндиликда Жаҳон чемпионатида Марказий Осиёдан 2 та терма жамоа иштирок этади. Бундай ҳолат илк бор юз бермоқда.
Мазкур кўрсаткичлар нафақат Ўзбекистон, балки қўшниларимизда ҳам футзал спорт тури ривожланаётганидан далолат беради.