«Барселона» «Манчестер Сити» етакчиларидан бирини 50 миллион еврога сотиб олиши мумкин

  • Mr.NoBoDy 25.04.2024 08:25
  • 111
  • 30

«Барселона» Бернарду Силва билан шартнома тузишни мақсад қилган.

29 ёшли португалиялик футболчининг ўзи ҳам фаолиятини Каталонияда давом эттиришга қарши эмас. Силва 2017 йилда «Монако»дан «Манчестер Сити»га кўчиб ўтган. Унинг жамоаси билан амалдаги шартномаси 2026 йилга қадар мўлжаллаган.

Силванинг трансфер нархи тахминан 80 миллионга баҳоланмоқда. Бироқ футболчининг шартномасида ёзда 50 миллион еврога кетиши мумкинлиги тўғрисидаги банд бор.

Маълумот учун, Бернарду жорий мавсум барча мусобақаларда 42 та учрашувда майдонга тушди. Унинг ҳисобида 11 та гол ва 5 та голли узатма бор.

Ўхшаш янгиликлар