«Ҳозирча икки томон музокара олиб бормоқда. Мен жавоби қандай бўлишини кутмоқдаман. Очиғини айтаман, мен «Ливерпул»га ишлашни истайман. Раҳбарият келишиб олишига ишонаман ва мен фаолиятимни Англияда давом эттираман», — деди Слот.
Эслатиб ўтамиз, инглиз жамоаси Слот учун «Фейеноорд»га 7,5 миллион фунт товон пули тўлашга тайёр эканликларини маълум қилганди. Бироқ Нидерландия жамоаси бош мураббийи учун камида 9 миллион олишларини маълум қилган.