Италиянинг "Милан" клуби Германиянинг "Штутгарт" жамоаси ҳужумчиси Серу Гирассига қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди "La Gazzetta dello Sport".
Хабар қилинишича, "россонери" ёзда "Лос-Анжелес"га ўтадиган Оливье Жируга ўринбосар қидирмоқда. 28 ёшли Гирассининг нархи 17,5 миллион еврони ташкил этади, бироқ унга Европанинг бошқа топ-клублари ҳам қизиқишмоқда.
Серу Гирасси жорий мавсум "Штутгарт" сафида 24 та ўйинда майдонга тушиб, 25 та гол урди.