Шенсни "Ювентус" билан шартномасини узайтиришдан бош тортди

  • Mr.NoBoDy 26.04.2024 13:25
  • 102
  • 30

Дарвозабон "кекса синьора"ни тарк этиш ниятида.

Туриннинг "Ювентус" жамоаси дарвозабони Войцех Шенсни "кекса синьора" билан келишувни узайтиришни рад этди, дея хабар берди "Tuttomercatoweb".

Хабар қилинишича, 34 ёшли Шенсни келаси мавсум охирида тугайдиган шартномасидан кейин "Ювентус"да қолиш ниятида эмас. Аввалроқ дарвозабон Евро-2024 дан кейин Польша терма жамоасидаги фаолиятини якунлашини маълум қилганди.

Войцех Щенсни ушбу мавсум "Ювентус" сафида 31 та ўйин ўтказиб, ўз дарвозасидан 25 та тўп олиб чиққан, 14 та учрашувда эса польяк бирорта ҳам гол ўтказиб юбормади.

Ўхшаш янгиликлар