Футзал бўйича Осиё Кубоги. Афғонистон Ироқни уйига кузатиб қўйди

  • Mr.NoBoDy 26.04.2024 14:00
  • 126
  • 30

Афғонистон ҳамда Ироқ ўртасидаги плей-офф босқичи учрашуви якунланди.

Унда афғонистонликлар 5:3 ҳисобида зафар қучишди ва энди плей-оффнинг кейинги босқичида қатнашишади. Кейинги рақиб Вьетнам ёки Қирғиз Республикаси бўлади. Плей-офф босқичини ютган жамоа ЖЧ иштирокчиси сифатида Ўзбекистонга келади. 

Осиё Кубоги

Плей-офф босқичи

Ироқ – Афғонистон 3:5


Плей-офф босқичидаги рақобат мезбон сифатида 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига автоматик тарзда йўлланма олган Ўзбекистоннинг турнирдаги кўрсаткичига боғлиқ эди. Ўзбекистон ярим финалга йўл олди, шунинг учун чорак финалда қолган тўртта мағлубиятга учраганлар (Ироқ, Афғонистон, Вьетнам, Қирғиз Республикаси) учун плей-офф форматида баҳслар ўтказилмоқда. Плей-офф ғолиби 2024 йилги футзал бўйича Жаҳон чемпионатига йўлланма олади.

Ўхшаш янгиликлар