Тен Хаг бир неча нашрларга ўзи иштирокидаги матбуот анжуманларида савол беришни таъқиқлади

  • Mr.NoBoDy 26.04.2024 20:50
  • 84
  • 30

Мураббий журналистларнинг "Ковентри"га қарши ўйиндан кейинги репортажларидан норози.

"Манчестер Юнайтед" клуби бош мураббийи Эрик тен Хаг матбуот анжуманида The Sun, Manchester Evening News ва The Mirror нашрларининг саволларига жавоб беришдан бош тортди. Бунга ушбу ОАВларнинг "Ковентри"га қарши ўйиндан кейинги танқидий материаллари сабаб бўлган. Тен Хаг бу чиқишларни ҳурматсизлик дея баҳолаган. "Шеффилд"га қарши ўйиндан кейинги матбуот анжуманида эса ўша нашр журналистларига савол беришга рухсат беришмади. 

Маълумот учун, декабрь ойида тўртта журналист тен Хаг ҳақидаги инсайдлар сабаб клуб томонидан таъқиққа учраганди.

Ўхшаш янгиликлар