"Бугунги учрашув олдидан "Дўстлик"да ҳам, бизда ҳам навбатдаги босқич учун имконият қолмаганди. Кубок ўйинлари биз учун катта тажриба бўлди. Суперлига ва Про-лига жамоаларига қарши ўйнадик, хулоса ва таҳлилларимиз бор.
Биринчи лигада юқори ўринлар учун курашамиз. Чемпионатнинг дастлабки турида ғалабага эришдик. Таркибмизда 17-18 ёшли футболчилар яхши таасурот қолдиришаяпти.
Ҳозир Гулистон шаҳри марказида янги замонавий стадион қуриш ишлари бошланди. Сирдарёга катта футбол қайтади, биз бу борада ишлашдан тўхтамаймиз" - дейди сирдарёликлар бош мураббийи.