Тарихий натижа қайд этган Тожикистон футзал терма жамоасига каттагина мукофот пули берилади

  • Mr.NoBoDy 27.04.2024 14:25
  • 126
  • 30

Тожикистон футбол Федерацияси раҳбари Рустам Эмомали футзал бўйича Тожикистон терма жамоасининг Осиё кубогидаги иштирокини муносиб рағбатлантирди.

Футзал бўйича Тожикистон терма жамоаси ярим финалга чиқди ва ўз тарихида илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритди. ТФФ раҳбари Рустам Эмомали терма жамоага умумий 100 минг доллар мукофот пули ажратишга қарор қилди.

Тожикистон терма жамоаси кеча ярим финалда мусобақа мезбони Таиландга пенальтилар сериясида мағлуб бўлди ва 3-ўрин учун баҳсда иштирок этадиган бўлди. Эътиборлиси бу баҳсда Тожикистонга Ўзбекистон рақиблик қилади.


Ўхшаш янгиликлар