Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди

  • Mr.NoBoDy 27.04.2024 20:00
  • 96
  • 30

"Ливерпуль" устози Юрген Клопп "Вест Хэм"га қарши кечган АПЛ учрашуви (2:2) ҳақида фикр билдирди.

- Жуда хафаман. Вазиятлар, тўпга эгалик қилиш ва бошқаларни ҳисобга олганда, бугун ютиши керак бўлган жамоа биз эдик. Учрашув оғир ўтди, аммо йигитлар ўзини яхши томондан кўрсатишди.

Биз йўқ жойдан гол ўтказиб юбордик. 2:1 ҳисобида олдинда бораётиб, вазиятни назорат қилсак бўларди, бироқ уддалай олмадик.

- Ён чизиқда Салоҳ билан нега тортишиб қолдингиз?

- Йўқ (айта олмайман), аммо кийиниш хонасида гаплашиб олдик. Шу билан бўлди.

- Чемпионлик пойгаси ҳақида нима дея оласиз?

- Тўғрисини айтсам, бу ҳақида гапирадиган кайфиятда эмасман.

Ғалаба қозонишимиз керак эди, буни билардик, аммо ютмадик ва энди кейинги баҳсгача озгина вақтимиз бор. Йигитларни яхшироқ тайёрлашга уриниб кўрамиз" - деди Клопп.



АПЛ ЖАДВАЛИ

Ўхшаш янгиликлар