Бу ҳақда Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ўтган ОФК ижроия қўмитаси конгрессида ОФК президенти Шайх Салмон маълум қилди.
Унга кўра, 2026 йилги турнир Австралияга топширилган бўлса, 2029 йилги қитъа мусобақаси Ўзбекистонда ўтказилади. Ўз ўрнида, ОФК президенти ушбу турнирлар юқори даражада ташкил этилишига ишонч билдирди.
Мазкур маросимда ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов иштирок этмоқда.