"Libertad Digital"нинг маълумотига кўра, инглиз клуби "Реал"нинг машҳур мураббийига "қойилмақом" таклиф билан чиққан. Ушбу таклифнинг батафсил маълумотлари ҳозирча ошкор қилинмаяпти.
Тасдиқланишича, Пинтуснинг жалб этилишига "Манчестер Сити" устози Хосеп Гвардиоланинг шахсан ўзи ва ёрдамчилари Хуанма Лильо ҳамда Карлос Висенс қизиқиш билдирмоқда.
Пинтус "Реал" да Карло Анчелоттининг мураббийлар штабига 2021 йилда кирган. У олдинроқ 2016 йилдан 2019 йилгача ҳам Мадрид клубида ишлаган.