Россияда футбол тарихидаги энг тезкор голлардан бири урилди

  • Mr.NoBoDy 17.05.2024 00:50
  • 2838
  • 30

Россия Иккинчи А лигасидан ўрин олган "Химик" — "Машук-КМВ" учрашувининг дастлабки дақиқасидаёқ ҳисоб очилди.

Биринчи дақиқадаёқ меҳмонлар футболчиси Николай Иванов старт ҳуштаги чалинганидан сўнг дарҳол марказдан зарба бериб, рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. Унга гол уриш учун тахминан уч сония етарли бўлди.


Қизиғи шундаки, "Химик" иккинчи дақиқадаёқ ҳисобни тенглаштирган бўлса, 19-дақиқага келиб, ўйинда ҳисоб 2:2 кўринишига келганди.

Ҳозирда футболдаги энг тезкор гол бўйича рекорд "Кройдон" футболчиси Раян Холл (2,31 сония)га тегишли ҳисобланади.

Ўхшаш янгиликлар