АПЛ клуби бош мураббийи: "ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан"

  • Mr.NoBoDy 17.05.2024 21:25
  • 183
  • 30

Англияда ВАРга қаршилар пайдо бўлгани ҳақида хабар берилганди.

"Вулверхэмптон" клуби ВАР тизимини бекор қилин бўйича АПЛ раҳбариятига мурожаат йўллаганди. 6 июнь куни АПЛ раҳбарияти, клублар ва ҳакамлар қўмитаси йиғилиш ўтказади ва унда клублар бу тизимнинг келажаги борасида овоз беришади.

Ушбу таклифни берган "Вулверхэмптон" клуби бош мураббийи Гари О'Нил ВАРни бекор қилиниши кераклиги ҳақида фикр билдирди.

"Ҳаммага маълумки, кўпгина клубларнинг, шу жумладан ўзимнинг ҳам ВАРнинг бу мавсумдаги қарорларидан хафсаламиз пир бўлди.

Биз буни клуб эгаси билан муҳокама қилдик. У ҳам бизга нисбатан бўлган қарорлардан норози. ВАР йилдан йилга ривожланиши керак, аммо бундай бўлмаяпти. Бу нарса бизни хайрон қолдирмоқда.

ВАР футболга кирганда мен бу тизимга катта умид боғлагандим. Ҳозирги ҳолатда эса ВАР бекор қилинса, жуда хурсанд бўламан.

Ўйлашимча, ҳали ҳам бу тизимни яхшилаш учун имкониятлар бор. Агар ҳаммаси ўз ҳолича қолса, ВАРни бекор қилиш керак деб ўйлайман. Агар видеотакрорлар қолса, бу тизимда том маънодаги ўзгаришлар бўлиши керак", -дейди Гари О'Нил.

Ўхшаш янгиликлар