"Барса"дан ҳайдалиши айтилаётган Хавининг ҳеч нарсадан хабари йўқлиги маълум бўлди

  • Mr.NoBoDy 17.05.2024 22:25
  • 195
  • 30

Мураббий вазият юзасидан Жоан Лапорта билан учрашади.

"Барселона" клуби бош мураббийи Хави, уни жамоадан кетказишаётганидан хабари йўқ. Аввалроқ, жуда кўп манбалар "Барселона" мавсум якунлангач Хавини истеъфога чиқариши ҳақида ёзганди. 

Хави бугун ўз мураббийлар штабидаги ишчилар билан учрашган ва ҳеч нарсадан хабари йўқлигини маълум қилган. Мураббий ҳамкасбларига ҳеч нарсани тушунмаётгани, Лапорта билан охирги мулоқот бу "Альмерия"га қарши ўйиндан кейинги табрик бўлганини айтган. 

As нашрининг ёзишича, Хавининг атрофидагиларнинг айтишича, мураббий барчасига босиқлик билан муносабат билдирган, шу билан бирга, унинг кетиши аллақачон ҳал қилиб қўйилганидан таажжубга тушган.

Хави тез орада клуб президенти билан учрашади ва ўз келажаги борасидаги саволларга жавоб олади.

Ўхшаш янгиликлар