Хави ёзда «Барселона»дан кетади. Каталония клуби унинг ўрнига уч нафар номзодни кўриб чиқмоқда

  • Mr.NoBoDy 18.05.2024 09:25
  • 144
  • 30

«Барселона» бош мураббийи Хави мавсум якунидан сўнг жамоани тарк этади.

Клуб президенти Жоан Лапорта шундай қарорга келган. Шунингдек, президент Хавининг ўрнига келиши мумкин бўлган уч нафар номзод билан музокара ўтказишни ҳам бошлаган. Маълумотларга қараганда, Хавининг ўрнини «Порту» устози Сержиу Консейсау, Ҳанс-Дитер Флик ва айни вақтда «Барселона» ёшлари билан ишлаётган Рафаэль Маркес эгаллаши мумкин.

Аввалроқ, Хави Каталония клубининг молиявий жиҳатдан «Реал» ва Европанинг етакчи клублари билан рақобатлаша олмаслиги ҳақида гапирганди ва бу Лапорта билан орада совуқчилик пайдо қилган. 

Ўхшаш янгиликлар