Немис жамоаси мураббий учун «Брайтон»га 12 миллион евро товон пули тўлашга тайёр эканлигини маълум қилди. «Бавария» спорт директори Макс Эберль аллақачон италиялик мураббий билан музокара олиб боришга улгурган.
Эслатиб ўтамиз, кеча Томас Тухель ёзда «Бавария»ни тарк этишини эълон қилганди.
Aввалроқ Хаби Алонсо, Ральф Рангник, Юлиан Нагельсман каби мутахассислар «Бавария»нинг таклифини қабул қилмаганди.