Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади

  • Mr.NoBoDy 22.05.2024 01:25
  • 1971
  • 30

Португалиялик форвард 6-маротаба терма жамоа қайдномасидан ўрин олди.

Португалик футболчи Криштиану Роналду Европа чемпионатида иштирок этиш бўйича рекордчига айланади.

Яқинлашиб келаётган Евро-2024 39 ёшли ҳужумчи учун олтинчи қитъа биринчилиги бўлади.

Турнирда иштирок этиш сони бўйича Роналду биринчи ўринга чиқиб олди ва 5 та Европа чемпионатига борган Икер Касильясни ортда қолдирди. 

Шу билан бирга, Кришитано бешта мусобақанинг ҳар бирида ўйнаган ва таркибга киритилган, испаниялик дарвозабон эса бешта мусобақадан учтасида майдонга тушган.

Роналду илк бор 2004 йил Европа чемпионатида қатнашган. Ўшанда Португалия терма жамоаси финалда Грецияга имкониятни бой бериб қўйганди (0:1).

2016 йил эса Криштиану турнирда ғолиб чиқди.

Ўхшаш янгиликлар