Рамзан Қодировнинг 18 ёшли ўғли "Ахмат" президентига айланди

  • Mr.NoBoDy 23.05.2024 18:00
  • 84
  • 30

Грознийнинг "Ахмат" клуби ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида Ахмат Қодиров клуб президенти этиб тайинланганини эълон қилди.

"Ахмат" футбол клубининг янги президенти этиб, Чечен Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири Ахмат Қодиров тайинланди.

Ишончимиз комилки, Ахмат Рамзанович бошчилигида жамоани янги ғалабалар, муваффақият ва совринлар кутиб турибди. Клуб вице-президентларидан бири этиб эса Чечен Республикаси жисмоний тарбия ва спорт вазири биринчи ўринбосари Умар Даудов тайинланди.

Жонажон жамоамиз "Ахмат"ни ривожлантириш йўлида омад ва зафарлар тилаб қоламиз. Биргаликда ғалабага эришамиз!" — дейилади клуб хабарида.

18 ёшли Ахмат Қодиров Чечен Республикаси етакчиси Рамзан Қодировнинг ўғли ҳисобланади.

Бугун, 23 май санасида Магомед Даудов "Ахмат" клуби президенти лавозимини тарк этгани хабар қилинганди.

Ўхшаш янгиликлар