Смирнов спорт юристи: "Сафонов трансфери деярли ҳал бўлган"

  • Mr.NoBoDy 23.05.2024 18:25
  • 105
  • 30

Cпорт юристи Антон Смирнов голкипер Матвей Сафоновнинг "Краснодар"дан ПСЖга ўтиши мумкинлиги ҳақида фикр билдирди.

"Мендаги маълумотларга кўра, бу келишув чиндан амалга ошишга яқин. Бироқ бу футбол ва унда нималар бўлмаган дейсиз, шу сабабли аввал ПСЖ ва "Краснодар"дан расмий хабарларни кутганимиз маъқул.

Ҳозирги вазиятда ҳам шу каби трансферларни, РПЛдан Европанинг топ-клубларига ўтишни амалга ошириш мумкинми? Ҳа, албатта. Нима учун йўқ? Бунга яқинда Испанияга кетган Захарян ва Францияга йўл олган Кузяев ёрқин мисол бўла олади.

Ўйлашимча, ёзда Россияда айниқса дарвозабонлар трансферлари кўп бўлади. Бунга қисман Сафоновнинг кетиши ҳам сабаб бўлади. "Краснодар" чиндан ПСЖ билан келиша олса, асосий дарвозабон алмашади, ЦСКАда Тороп жиддий жароҳат олди — яна бир қатор клубларда дарвоза чизиғини кучайтириши керак".

Ўхшаш янгиликлар