Ушбу саҳифада учрашувнинг матнли трансляциясини кузатиб боришингиз мумкин.
ЯНГИЛАШ
45-дақиқа. Биринчи бўлимнинг асосий вақтига 6 дақиқа қўшиб берилди.
44-дақиқа. "Қизилқум" вакиллари тўпни узоқлаштиришди.
42-дақиқа. ГООООООЛ! Элгуджа Лобжанидзе рақибини жуда чиройли тарзда доғда қолдириб, зарба йўллади ва "Қизилқум"ни олдинга олиб чиқди.
38-дақиқа. Тўп учун курашда Ҳамдамов Гиорги Кухианидзенинг оёғини босиб олди.
35-дақиқа. "Пахтакор" дарвозаси олдида хавфли вазият юзага келди. Лобжанидзенинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегди ва Павлюченко уни майдондан чиқариб юборди.
33-дақиқа. Бурчакдан узатилган тўп майдонинг қарама-қарши томонидан чиқиб кетди.
Ўйин давом этади.
29-дақиқа. Абдумажидовнинг қанотдан узатмасидан кейин Достонбек Ҳамдамов тўпни дарвозага йўллаганди, лекин тўп йўлига Жўрабеков тўғаноқ бўлди... Бироқ тўп унинг қўлига тегмадимикин? "VAR" вазиятга ойдинлик киритиб беради.
28-дақиқа. "Пахтакор" тўпни ўз назоратида ушлаб турибди.
25-дақиқа. Меҳмонлар бурчак зарбаси ишлаб олишди. Узатмадан кейин Павлюченко тўпни муштлари билан узоқлаштирди.
23-дақиқа. "Қизилқум"нинг ўнг қанотдан уюштирган ҳужуми хавфли тус олаётганди, лекин ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.
18-дақиқа. Такрорий уринишда яна Драган зарба йўллади, аммо унинг бош билан берган зарбасидан кейин тўп мўлжалга аниқ бормади.
17-дақиқа. Яхши ҳужумдан кейин Черан ҳисобни очиши мумкин эди, аммо ҳимоячи зарба йўлига тўғаноқ бўлди.
14-дақиқа. Диёр Ҳолматовнинг яхши узатмасидан кейин Ҳамдамов тўпни жарима майдончаси марказига йўллади, лекин шериклари бу тўпга ета олишмади.
12-дақиқа. Рақиб жарима майдончасига ёриб киришда Шаҳбоз Жўрабеков ҳимоячига нисбатан фол ишлатди.
10-дақиқа. "Қизилқум"нинг ҳужуми охирига етмай қолди.
Йўқ, гол инобатга олинмади. "Шерлар" гол урган ҳужумда чиндан ўйиндан ташқари ҳолат кузатилгани ошкор бўлмоқда.
"VAR" ишга киришди...
6-дақиқа. ГОООООЛ! "Пахтакор" тезкор ҳужумини Достонбек Ҳамдамов ўнг қанотдан ривожлантирди ва олдинга ўтиб бориб, тўпни параллель равишда ҳаракатланаётган шеригига етказди у мўлжалда адашмади, лекин... Ҳакам ўйиндан ташқари ҳолатда қолганини қайд этишди.
4-дақиқа. Босим остида қолган "Пахтакор" ҳимоячиси тўпни майдон ташқарисига тепиб юборди.
1-дақиқа. Ўйин бошланди!
"Пахтакор" – "Қизилқум"
25 май. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 19:00
Бош ҳакам: Фарруҳ Янсупов
Қанот ҳакамлари: Расул Фозилов, Максим Нечохин
Захира ҳаками: Никита Мустафин
VAR: Равшан Абдувоҳидов
AVAR: Бахтиёрхўжа Шавкатов
Назоратчи: Александр Попов
Комиссар: Диёр Хотамқулов
"Пахтакор": 35.Павел Павлюченко, 2.Беҳруз Асқаров, 3.Шаҳзод Азмиддинов, 5.Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 8.Диёр Ҳолматов, 10.Драган Черан, 15.Диёрбек Ортиқбоев, 17.Достонбек Ҳамдамов, 22.Умар Адҳамзода, 27.Сардор Собирхўжаев, 55.Муҳаммадрасул Абдумажидов.
Захира: 12.Владимир Назаров, 14.Нурлан Ибраимов, 18.Саидумархон Саиднуруллаев, 20.Дилшод Абдуллаев, 24.Кирилл Тодоров, 29.Муҳриддин Пазлиддинов, 31.Муҳаммадали Усмонов, 79.Абдушукур Махаматов, 99.Аббос Эргашбоев.
"Қизилқум": 12.Роберт Озолс, 4.Илҳомжон Ваҳобов, 7.Даврон Анваров, 8.Гиорги Кухианидзе, 10.Элгужа Лобжанидзе, 13.Николай Тарасов, 17.Муҳаммадали Ғиёсов, 22.Шаҳзодбек Раҳматуллаев, 23.Самандар Шукуриллаев, 27.Шаҳбоз Жўрабеков, 77.Файзуллобек Жуманқўзиев.
Захира: 1.Хумоюншох Сайётов, 9.Хумоюн Абдуалимов, 14.Файзулла Қамбаров, 24.Абдуҳолиқ Турсунов, 28.Акмалжон Музафаров, 71.Жамолиддин Убайдуллоев, 76.Рамазон Раббимов, 79.Диёр Рахматиллоев, 99.Асадбек Асадов.