Фарҳод Нишонов: "Иккинчи бўлимда ҳар томонлама рақибга ютқаздик"

  • Mr.NoBoDy 29.05.2024 10:25
  • 315
  • 30

Про лиганинг 10-туридан ўрин олган "Машъал" - "Олимпик-Mobiuz" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Бир биринчи бўлим давомида яхши ўйнадик. Иккинчи бўлимда ҳар томонлама рақибга ютқаздик. Хатолар кетидан хатолар ва юзага келган босим мағлубиятга сабаб бўлди.

- Йирик ҳисобда мағлубиятни кутганмидингиз?

- Биз бугун ғалаба учун жиддий тайёргарлик кўргандик. Йигитларда кайфият яхши эди. Ўйинни зўр бошладик, бироқ шунга мос тугата олмадик.

- Жамоа олдидаги мақсадлар қандай?

- Жамоанинг асосий мақсади 2028 йилги олимпиада ўйинларига қаратилган. U-20 терма жамоа базасини тайёрлашимиз керак. Бундан ташқари олдимизда Суперлига йўлланмаси вазифаси ҳам турибди.

Ўхшаш янгиликлар