Асрор Алиқулов: "Тезкор ташкил этилган ҳужумлар натижасида киритилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди"

  • Mr.NoBoDy 29.05.2024 10:25
  • 78
  • 30

Про-лиганинг 10-туридан ўрин олган "Машъал" - "Олимпик-Mobiuz" (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимда жамоамизда озроқ чарчоқ аломатлари кўринди. Биласизлар, дастлаб водийда, кейин Нукусда ўйинларимизни ўтказиб қайтгандик. Иккинчи бўлимда йигитларда тезкорлик ошди, қарши ҳужумлардан йигитлар унумли фойдаланишди. Тезкор ташкил этилган ҳужумда киритилган голлар ўйин тақдирини ҳал қилди.

- Захирадан қўшилган футболчилар ўйинни кучайтиришди деб айтсак тўғри бўладими?

- Биринчи бўлимда ҳужум ташкил этишда қийналдик. Захирадан қўшилган футболчилар чиндан ҳам ўйинни кучайтиришди. Айтайлик, Бабатунде майдонга тушганидан сўнг кўп вақт ўтмай гол урди.

- Миллий терма жамоасида ҳам, олимпия терма жамоасида ҳам 11 метрлик нуқтадан гол ура олмаслик ҳолатлари кузатилаяпти. Бугун ҳам Хумоюн Муртозаев пенальтини голга айлантира олмади. Ўзи жамоа таркибига пенальтиларга масъул бўлганлар кимлар? Улар машғулотларда бу борада ишлайдими?

- Бу нарса кўпроқ футболчилардаги ўйин ҳиссиёти билан боғлиқ. Ҳисоб ҳам таъсир қилади. Масъулиятни олиш осон эмас. Олдими, демак имкониятдан фойдаланиш керак. 

- Биринчи бўлимда жамоада чарчоқ кўринди. Иккинчи бўлимда мураббийнинг чизгилар иш бердими?

- Бабатунде захирадан қўшилиб ўйинни кучайтирди. Бу фақат шу билан боғлиқ эмас. Йигитлар биринчи бўлим давомида ўзларини тиклаб олишди. Иккинчи бўлимда тезлик қўша олишимизга ишонгандим.

Ўхшаш янгиликлар