Суперлига. Қизил карточка кўрсатилган ўйинда "Навбаҳор" ва "Олимпик" муроса кўчасини танлади

  • Mr.NoBoDy 30.05.2024 21:50
  • 108
  • 30

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Навбаҳор" — "Олимпик" учрашуви якунланди.

Суперлига

10-тур
"Навбаҳор" – "Олимпик" 0:0
30 май. Наманган. "Марказий" стадиони. 19:30
Бош ҳакам: Раҳимбек Каримов
Қанот ҳакамлари: Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов
Захира ҳаками: Акмал Раҳимов
VAR: Аҳрол Рисқуллаев
AVAR: Анвар Маражабов
Назоратчи: Тимур Галеев
Комиссар: Жаҳонгир Раҳматуллаев

"Навбаҳор": 1.Ўткир Юсупов, 7.Азимжон Аҳмедов, 9.Одилжон Ҳамробеков, 10.Жамшид Искандеров, 13.Филип Иванович, 14.Жамшид Болтабоев, 17.Русланбек Жиянов (11.Асадбек Собиржонов, 71), 22.Тома Табатадзе (33.Шодиёр Шодибоев, 83), 23.Йован Жокич, 34.Фаррух Сайфиев, 77.Аброрбек Исмоилов (8.Сиаваш Ҳақназари, 66)
Захира: 12.Александр Лобанов, 6.Иброҳим Йўлдошев, 19.Шерзодбек Абдулбориев, 21.Гиорги Никабадзе, 24.Достонбек Абдулҳаев, 71.Наврўзбек Иминжонов. 

"Олимпик": 12.Ҳамидилло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов (70.Муҳаммадбобир Мўйдинов, 88), 7.Иброҳим Ибрагимов (8.Нодир Абдихолиқов, 63), 9.Асад Жўрабоев (64.Самандар Қодиров, 46), 10.Фарруҳ Мухторов (21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 46), 11.Отабек Жўрақўзиев (15.Муҳсин Бозоров, 75), 19.Аҳмадилло Муқумжонов, 22.Шаҳзод Тоиров, 23.Абдурауф Бўриев, 37.Алишер Одилов, 44.Асад Раҳимжонов.
Захира: 99.Эдем Неманов, 5.Даврон Олимжонов, 17.Жалолиддин Содиқов, 18.Акбар Абдирасулов.

Огоҳлантиришлар: Жамшид Болтабоев (52), Шаҳзод Тоиров (67), Асад Раҳимжонов (67), Шодиёр Шодибоев (86), Абдурауф Бўриев (90+4), 

Четлатиш: Абдурауф Бўриев (90+10, иккинчи огоҳлантириш)

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ

УЧРАШУВ ЯКУНЛАНДИ!

90+11. Абдунабиев рақиб футболчиларининг кетма-кет икки зарбасини қайтарди.

90+10. Искандеровни ўз жарима майдони яқинида тўхтатиб қолган Бўриевга иккинчи сариқ карточка кўратилди.

90+8. ЗАРБА! Одиловнинг 25 метрлардан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

90+4. Огоҳлантириш: Бўриев Шодибоевни тўхтатиб қолгани учун сариқ карточка билан жазоланди.

90+2. ВАР эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди, аммо 11 метрли жаримага тортадиган қўполлик ишлатилмагани маълум бўлди.

90. Иккинчи бўлимга 8 дақиқа қўшиб берилди.

89. Искандеровнинг жаримадан йўллаган зарбасини Абдунабиев қайтарди.

88. "Олимпик"да охирги ўзгаришга қўл урилди.

86. Шодибоев "Олимпик" дарвозабонига нисбатан қўполлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

85. ЗАРБА! Иванович рақиб жарима майдонида яқин масофадан бош билан аниқ зарба йўллай олмади. 

83. "Навбаҳор"да ҳам охирги алмаштириш амалга оширилди.

78. ВАР эҳтимолий пенальтини кўриб чиқди, аммо "Олимпик" дарвозаси томон 11 метрли жарима зарбаси белгиланмади.

76. ЗАРБА! Табатадзе жуда қулай вазиятдан унумли фойдалана олмади. Абдунабиевнинг ҳаракатларини ҳам эътироф этиш жоиз.

75. "Олимпик"да ўзгариш амалга оширилди.

73. Хавфли вазият! Табатадзенинг пасидан сўнг Ҳақназарий зарба беришга кечикди.

71. "Навбаҳор"да яна бир ўзгариш содир бўлди.

67. "Олимпик"нинг икки марказий ҳимоячиси огоҳлантирилди.

66. "Навбаҳор" таркибида ўзгариш: Исмоилов ўрнига Сияваш майдонга туширилди.

64. Майдонга тушганига бир дақиқа ҳам бўлмаган Абдухолиқовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

63. "Олимпик"да ўзгариш: Ибрагимов ўрнига Абдухолиқов майдонга туширилди. 

61. Ибрагимовга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

57. ЗАРБА! Исмоиловнинг зарбасини Абдунабиев қайтарди, аммо "Навбаҳор" футболчиси офсайдда экан.

54. Жияновнинг зарбаси биринчи бўлимдаги сингари ўта ноаниқ кўриниш олди.

52. Болтабоев майдон марказида Ибрагимовга нисбатан қоидабузарлик ишлатгани учун огоҳлантирилди.

51. ЗАРБА! Искандеровнинг ўта қулай масофадан чап оёғида рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олмади.

46. Иккинчи бўлим бошланди. "Олимпик"да иккита ўзгариш юз берди.

45+4. ЗАРБА! Жияновнинг жаримадан узатмаси Ивановичнинг зарбаси билан якунланди, Абдунабиев қийинчилик билан тўпни қайтарди.

45. Биринчи бўлимга 3 дақиқа қўшиб берилди.

40. "Навбаҳор" футболчисининг ўнг қанотдан узатмасини Абдунабиев мушти билан уриб юборди.

38. Жияновнинг кутилмаган зарбаси анча ноаниқ кўриниш олди.

35. ХАВФЛИ ВАЗИЯТ! Мухторовнинг узатмасидан кейин шериги қулай масофадан зарба йўллай олмади.

34. Ўнг қанотдан катта тезликда олдинга бораётган Жўрақўзиевга нисбатан қўполлик ишлатилди. "Олимпик"да стандарт вазият юзага келди.

30. Майдон марказида яна Мухторовга нисбатан қўполлик ишлатилди.

25. ЗАРБА! Жияновнинг ўнг қанотдан узатган тўпига Табатадзе бош билан зарба йўллади. Аммо зарба кучли бўлмагани боис Абдунабиев тўпни эгаллаб олди.

24. "Навбаҳор" прессинг натижасида рақибни жазолаши мумкин эди. Шунга қарамай, тўп наманганликлар ихтиёрга ўтди.

19. Мухторов рақиб футболчиси билан тўп учун курашда юзидан зарба қабул қилиб олди. Унга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

11. Исмоиловнинг ўнг қанотдан узатган тўпини Тоиров боши билан қайтарди.

8. "Олимпик" футболчилари зарбага зарба билан жавоб қайтарди.

7. ЗАРБА! Жокичнинг пасидан сўнг Табатадзе яқин масофадан хавфли зарба йўллади!

3. "Навбаҳор" футболчисининг зарбаси рақиб ҳимоячисига теккан ҳолда майдон ташқарисига чиқиб кетди. Бурчак зарбаси. 

1. Учрашув бошланди.

Жамоалар майдонга чиқиб келишди. "Навбаҳор" футболчилари кўк, "Олимпик" ўйинчилари оқ рангли либосларда ҳаракат қилмоқда.

Ўхшаш янгиликлар