ЕЧЛ. "Боруссия Дортмунд" - "Реал Мадрид": Финалдан кейин кимнинг кўчасида байрам бўлади?

  • Mr.NoBoDy 01.06.2024 20:25
  • 1623
  • 30

Бугун тунда Лондондаги "Уэмбли" стадионида УЕФА Чемпионлар Лигаси ҳал қилувчи ўйини бўлиб ўтади.

Бош соврин учун Германия ва Испания вакиллари кураш олиб боради. Мавсумнинг энг муҳим баҳсида кутилмаган дортмундликлар бу сафар ҳам тахминларни ҳавога учириб, финалга етиб келган "қаймоқранглилар" билан курашади.

"Боруссия" 27 йил (!) ўтиб, иккинчи бор ушбу совринни қўлга киритишга уриниб кўрса, "Реал", икки йил ўтиб, умумий ҳисобда 15-кубокни музейига олиб бориб қўйишни мақсад қилган.


"Боруссия"га ҳеч ким ишонмаганди, финалдаги ғалаба эртакнинг чиройли якуни бўларди

1/4 финалга чиққанидан кейин ҳам "Боруссия"нинг устидан кулмаган одам кам эди. Турли ОАВ ҳамда мутахассислар дортмундликларни қуръа қандай ўтган тақдирда ҳам осон рақиб сифатида қаралганди. Бироқ Эдин Терзич шогирдлари ажойиб характер намойиш этишди ва кетма-кет "Атлетико" ҳамда ПСЖни таслим этишди. Эътиборлиси, Парижга қарши ўйинларда омад деган қурол ишга солинди — сафардаги ўйин айниқса болалигимиздаги "бир дарвозага футбол" ўйинига ўхшаб кетарди. "Боруссия" финал олдидан ҳам аутсайдер сифатида тилга олинмоқда.


Эдин Терзич асосий таркиб борасида бир қарорга келиб бўлган, ягона савол Аллер бўйича...

Асосий таркибдаги 11 футболчидан 10 нафари ПСЖга қарши муваффақиятли жавоб баҳсидан кейин Бундеслиганинг охирги учрашувини ҳам илк дақиқалардан бошлашди. Ўша куни "Боруссия" "Дармштадт"га имкон қолдирмади. Шу сабабли, Эдин Терзич ЕЧЛ финалида кимларга ишонч билдиришини тахмин қилиш қийин эмас. Биргина аниқ бўлмаган фигура - бу Аллер. "Арилар" ҳужумида ким илк дақиқалардан пайдо бўларкин? Фюллькругми ёки Аллер? Бизнинг тахминимизча, футболчиларнинг ҳозирги спорт формасидан келиб чиқиб, Себастьян Дортмунд оркестрининг иккинчи скрипкаси вазифасини бажаради.


"Дортмунд девори" Мадрид енгилишида муҳим омил бўлиши мумкин

Бироз ғалати эшитилар, аммо ҳимоядаги мустаҳкам ўйин "Боруссия" финалда муваффақият қозонишининг асосий омили бўлиши мумкин. Бунга қарши фикр билдиришга шошилманг, айнан ишончли ҳимоя чизиғи туфайли "арилар" финалгача бўлган қийин йўлни босиб ўтишди. ПСЖга қарши ҳар икки баҳс натижасини амалда ҳимоячиларнинг ишончли ўйини ва Кобель перформансни ҳал қилди. Қўшимчасига, Дортмунд Бундеслигада ҳимоявий футбол орқали ҳам яхши натижа кўрсата оладиган жамоа сифатида ўзини кўрсатди. Охирги 17 ўйиндан фақатгина 3 тасида "Боруссия" биттадан кўп гол ўтказиб юборди. 


Ройс билан хайрлашув

Марко "Сигнал Идуна Парк"да мухлислар билан хайрлашишга улгурди, охирги ўйинни ажойиб ўтказди ва махсус коридордан майдонни тарк этди. Стадионга ташриф буюрган мухлислар чиройли перформанс тайёрлашди: "Danke Marco!" ("Раҳмат, Марко!").

Бу тарихнинг идеал якуни бўлиши керак. Ройс учун бу баҳс ЕЧЛ финали бўлишининг ўзи бир туш каби. Тўғри, "Реал" бу жуфтликда фаворит. Катта эҳтимол, "Марко Ройс, эх Марко Ройс… у яна фақатгина иккинчи", деган сўзлар билан жонажон клубини тарк этишга яқин. Бироқ алоҳида битта ўйинда – имконсиз нарсанинг ўзи йўқдек.

 

Санчонинг қайта "тирилиши"

Жейдон учун қийин давр, қийин мавсум якунланмоқда. Назаримда, тен Хаг билан жанжал, футболчи асосий таркибдан чиқариб юборилиши, Жейдон исмли футболчи жамоатчиликнинг эсидан чиқиб улгурган даврга ярим йилча вақт бўлди. Кейин эса англиялик севимли Дортмундида қайта очилди. Германияда вингерга ортиқча босим йўқ, у статистикаси мақтанадиган даражада бўлмаса ҳам, сифатли ўйин намойиш этмоқда.

Айнан Дортмунд футболчига катта футболга, топ-клуб томон йўл очиб берган – футболчи ҳам бунга муносиб жавоб бермоқда. Санчо фаолиятидаги кейинги қадамлар учун ҳам бу совринни қўлга киритиш жуда муҳим. Шу йўл билан у тен Хаг ва МЮга хато қилишганини исботлаб бера олади. Қўшимчаисга, бу футболчига эҳтимолий харидорлар сони ортишига ҳам хизмат қилиши мумкин. Санчонинг ўзи Манчестерга қайтишни истамаяпти, "Боруссия" эса қизил иблисларнинг молиявий талабларини бажара олмайди.


"Реал" ажойиб мавсум ўтказяпти, лекин уни идеал деб бўлмайди

"Реал" жорий мавсумни ижобий баҳолаши мумкин — "қаймоқранглилар" муддатидан аввал Ла Лигада чемпионликни қўлга киритишди, Испания Суперкубогида зафар қучишди ва ЕЧЛ финалига етиб боришди. "Боруссия" ҳам мағлуб этилса, мусобақадаги титуллар сони бўйича рекорд янгиланади. Қироллик клубининг ҳозирги даври биринчи навбатда ўзига хос қараши, битта қоши бироз кўтарилган жиддий нигоҳ, билан шогирдларининг кучли жиҳатларини очиб бера олган Анчелотти тимсолида ёдга олинади. Футболчилар баъзан, икки аввал бўлгани каби, ақлбовар қилмас ишларни уддалашмоқда. Тарих такрорланиши мумкинми? Албатта, бу мавсум ҳам "Реал" плей-оффнинг ҳар бир босқичида интригаларга бой баҳсларни ютиб келди.


Дарвоза Куртуага ишониб топширилади, ҳимояда Начони кўрамиз

Карло Анчелоттида ҳамкасбидагидек асосий таркиб билан ортиқча саволлар туғилмаса керак. Бунга қарамай, италиялик бир неча бор бу осон қарор бўлмаслигини таъкидлади. Аммо бутун мавсум давомида Анчелотти ўзи танлаган йўлдан ишонч билан боришда давом этди, ҳозирда ягона 100%га аниқ бўлмаган позиция — дарвозабон эди. Қизиғи, масалани тасодифий воқеа ҳал қилди — Андрей Лунин финал арафасида кутилмаганда касал бўлиб қолди, Тибо Куртуа эса Ла Лига доирасидаги охирги баҳсларда ўзини яхши томондан кўрсатди. Ҳимоя марказида Начо ва Рюдигер жуфтлигини кўрамиз.


"Реал" тажриба ва ҳужум чизиғи эвазига зафар қучиши мумкин

"Реал" кўплаб параметрлар бўйича рақибидан устунроқ кўринмоқда. Аммо бу борада энг муҳими сифатида мадридликларнинг тажрибасини айтиш мумкин. Бугун тўрт бор ЕЧЛни ютган Тони Кроос "Реал" сафидаги охирги ўйинини ўтказади. Лука Модрич ҳам яна бир ЕЧЛ кубогини ютишни хоҳлаши турган гап. Икки йил аввал кубокни боши узра кўтарган "Реал" таркибидан бир йўла тўққиз футболчи камида иккинчи "шалпангқулоғини" қўлга киритиши мумкин. Финалларда иштирок этиш тажрибаси борлиги "Реал"нинг энг муҳим устунлиги бўлиши мумкин. Баъзи етакчилар асосий пландан ортга ўтаётган бир паллада, Жуд Беллингем ўзи учун биринчи йирик финалда майдонга тушади. У сотиб олинганида кўпчилик навбатдаги 100 миллионлик хариддан кейин иқтидорли футболчи Мадридда йўқолиб қолмасмикин, деб чўчиганди. Амалда ундай бўлмади ва Жуд дарҳол муҳим футболчилардан бирига айланиб олди. 


Ўхшаш янгиликлар