Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-23 — Мали U-23 0:0 (матнли трансляция)

  • Mr.NoBoDy 07.06.2024 19:25
  • 444
  • 30

Париж Олимпиадасига тайёргарлик кўраётган Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Мали U-23 термасига қарши ўртоқлик ўйини ўтказмоқда.

Ўзбекистон U-23 — Мали U-23 0:0

Тошкент. "Бунёдкор" стадиони.

Ҳакамлар: Фирдавс Норсафаров, Александр Сидоров, Бахтиёрхўжа Шавкатов, Акобирхўжа Шукруллаев.

Ўзбекистон — 12.Владимир Назаров, 2.Саидазамат Мирсаидов, 5. Муҳаммадқодир Ҳамралиев, 6.Иброҳимҳалил Йўлдошев, 10.Жасурбек Жалолиддинов (с), 11.Отабек Жўрақўзиев, 15.Умарали Раҳмоналиев, 18.Алибек Давронов. 19.Ҳусайн Норчаев, 22.Алишер Одилов, 23.Абдурауф Бўриев
Захира: 21.Ҳамидулло Абдунабиев, 1.Отабек Боймуродов, 3.Зафармурод Абдираҳматов, 13.Аҳмадулло Муқумжонов, 4.Одилбек Абдумажидов, 20.Руслан Жиянов, 24.Шерзод Эсанов, 26.Исломбек Маматказин, 8.Иброҳим Ибрагимов, 9.Улуғбек Ҳошимов, 20.Русланбек Жиянов, 25.Шахзод Тоиров, 14.Фарход Соҳибжонов, 7.Беҳруз Асқаров.

Мали U-23: 1.Умар Кулибали, 2.Фод Дукуре, 3.Диалло Ҳамиду, 4.Тункара Мамаду, 6.Сако Коли, 8.Траоре Бубакар (с), 10.Мамаду Сангаре, 12.Юсуф Бемба, 17.Аҳмад Диоманде, 20.Самак Уильсон, 21.Траоре Филй.

Захира: 1.Диарра Ҳасан, 5.Сиссе Иброҳим, 7.Диарра Тимоко, 9.Думбия Чикна, 11.Юсуф Маига, 13.Диарра Браҳима, 14.Маҳамаду Диарра, 18.Диакит Муса, 19.Муҳаммаду Ламин, 22.Муҳаммад Лараби, 24.Сидики Кулибали.

Огоҳлантириш: Мамаду Сангаре (6).

МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


21. Ўзбекистонга ҳужум билан жавоб қайтарди. Жалолиддинов томонидан чап қанотдан узатилган тўпга зарба берадиган футболчи топилмади. 

20. Мали қарши ҳужумга ўтди, Назаров олдинга чиқиб, тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди.

18. Зарба! Сангаренинг чап оёқда тўхтатмасдан йўлланган зарбасини Назаров майдон ташқарисига чиқариб юборди.

12. Малилик футболчи Диоманде Ўзбекистон жарима майдони яқинида йиқилди, аммо ҳакам ўйин қоидаси бузилмаганини таъкидлади.

9. Хавфли вазият! Жўрақўзиевнинг ажойиб пасидан сўнг Жалолиддинов 11 метрлар масофадан рақиб дарвозасига аниқ зарба йўллай олмади.

6. Майдон марказида Йўлдошевга нисбатан қўпол ўйнаган Сангаре огоҳлантирилди.

5. Дастлабки дақиқаларда меҳмонлар тўпни назорат қилмоқда.

1. Учрашув бошланди. Ўзбекистон футболчилари кўк, Мали ўйинчилари оқ рангли либосда ҳаракат қилади.

Ўхшаш янгиликлар

MMA (UFC) videolar

post photo

ММА (UFC) - janglari

UFC 310 Embedded (эпизод 5)

Futbol obzorlar