Биз эса Суперлига мураббийларига ўзимизнинг саволларимиз билан юзланишда давом этамиз. Сайтимиз журналисти Абдулазиз Искандаров "Динамо" устози Вадим Абрамовга юзланди.
"Ҳали кимга мухлислик қилишим борасида аниқ қарорга келганим йўқ. Менимча, Грузияга. Улар муносиб натижа кўрсатишади деб ўйлайман. Бу терма жамоа сафига Испанияни ҳам қўшсак бўлади.
Илк маротаба 1976 йилги Европа чемпионатини томоша қилганман. Ўшанда шархловчи Германия таркибида ўйинчилар кўплигини лекин голни Мюллер уришини айтганди. Бу сафарги турнирда эса фаворит Франция терма жамоаси",- дейди Вадим Абрамов.